Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

қолди. Натижада Усмонийлар давлати илмий ва саноий жиҳатлардан орқада қолиб кетди. Бу ҳол унинг моддий тараққиёт борасида қолоқлашувига сабаб бўлди. Бунинг сири шунда эдики, Усмоний Давлат Исломий Давлат бўлиб, унинг ҳукми остидаги халқлар мусулмонлардир. Давлатнинг ақидаси ва низоми Ислом, Ислом фикрлари давлатнинг ҳам фикрлари, Исломнинг ҳаёт ҳақидаги нуқтаи назари давлатнинг ҳам нуқтаи назаридир. Шунинг учун Исломий Давлат Европада пайдо бўлган янги фикрларга эътиборини қаратиб, уларни ўзидаги мавжуд фикрий асосга қиёслаб, янги муаммоларга тўғри ижтиҳод билан исломий нуқтаи назардан ўз баҳосини бериши ва улар хусусида тўғри ёки нотўғри, деб узил-кесил қатъий ҳукм чиқариши керак эди. Лекин Исломий Давлат бундай қилмади. Чунки Усмонийлар давлатида исломий фикрлар очиқ-ойдин эмас, бинобарин уларда аниқ тушунчалар йўқ эди. Исломий ақида барча фикрлар қуриладиган фикрий пойдевор эмас, балки тақлидий ақида бўлиб қолган эди. Шунга кўра давлат барпо бўладиган асос, яъни ақида ва фикрлар Усмоний Давлатда очиқ-ойдин эмас, ижтиҳод йўқлиги сабабли низом қотиб қолган, ҳаёт ҳақидаги тушунчалар мажмуаси бўлган дунёқараш ноаниқ ва давлатнинг ишлари билан чамбарчас боғланмаган эди. Бу нарса фикрий қолоқликка ва уйғониш юзага келмаслигига сабаб бўлди. Шунинг учун мусулмонлар Европадаги фикрий ва саноий инқилоб олдида ожиз қолишди. Уни олиш ёки олмаслик ҳақида қатъий бир қарорга келиша олмади. Улар илм, саноат ва ихтиролар каби олишлари жоиз бўлган нарсалар билан ҳаётдаги нуқтаи назарни белгилаб берадиган фалсафа ва ҳаёт ҳақидаги дунёқараш каби олишлари мутлақо кераксиз нарсалар фарқини ажратолмадилар. Шу сабабдан улар бир жойда қотиб қолдилар. Бу фаолиятсизлик Европа карвони юриб кетаётган бир пайтда мусулмонларнинг карвони тўхтаб қолишига сабаб бўлди.


Ҳа, дарҳақиқат, Ислом Усмонийларга ноаниқ бўлиб, уни тўғри тушуна олмадилар. Айнан шу ноаниқлик умматни ҳам, давлатни ҳам - уларнинг душманлари муайян бир низомни маҳкам ушлаб, шу асосда яшаётган бир пайтда - ўзларидаги низомга эътибор бермасдан, тўғри келганча яшайдиган аҳволга тушириб қўйди. Европа муайян мабда (бу мабданинг ақидаси ва фалсафаси қандай бўлишидан қатъий назар) эгаси бўлиб қолди. Исломий уммат эса тўғри мабдага эга бўла туриб, хомхаёллар оғушида яшар, чунки исломий уммат бу мабда нотўғри татбиқ қилинаётган бир вазиятда яшар эди. Расулуллоҳ с.а.в. «Мен сизларга Оллоҳнинг китоби ва суннатимни қолдирдим. Агар уларни маҳкам ушласанглар асло адашмайсизлар» деганларига, давлат ҳам, уммат ҳам Исломий эканлигига ҳамда фикрий ва фиқҳий бойликлар қўлларида бўлишига қарамасдан, давлат «Ислом - ақида ва низом», деган асосда Исломнинг аслига қайтиш учун мазкур ҳадиснинг маъносини тушунмади, ҳеч бир умматда бўлмаган ушбу бойликдан фойдаланмади.

 

127-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203